Қозоғистон Қирғизистон билан чегара вакиллари тўғрисидаги келишувни ратификациядан ўтказди

Жаҳон 09 Июнь 2015 911

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Қирғиз Республикаси ҳукумати ўртасидаги чегара вакиллари фаолияти тўғрисидаги келишувни ратификациядан ўтказиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Оқ Ўрданинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Келишув икки давлат чегарасида расмий вакиллар фаолиятини тартибга солишга қаратилган. Уларнинг олдига қўйиладиган асосий вазифа чегара ихтилофларининг олдини олиш, бундай ҳолатларни ҳал қилиш, давлат чегараси режимини сақлаб туришга оид масалаларни ҳал қилиш, қурол-яроғ ва гиёҳвандлик моддалари айланмасига тўсқинлик қилишдир.

Улар кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, ўликларни таниш жараёнида, уларни юртига қайтариш бўйича чоралар кўриш, чегара туманларида хўжалик ишларини юритиш сингари масалаларда ҳам расмий вакиллар жавобгар ҳисобланади.

Келишув Остонада 2001 йилнинг 15 декабрь куни имзоланган эди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар