Россия ҳарбий космик мудофаа қўшинлари Қозоғистон ҳудудида ракеталарга қарши мудофаа тизимининг яқин масофали аксилракетаси учирилишини муваффақият билан амалга оширди. Бу ҳақда мудофаа вазирлиги ахборотига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“9 июнь куни ҳарбий космик мудофаа қўшинлари Саричағон полигони ҳарбий ҳисоби ва ҳарбий саноат вакиллари томонидан Москва вақти билан 11:32да Россия ракеталарга қарши мудофаа тизимининг яқин масофали аксилракетасининг тажрибавий учирилиши муваффақият билан амалга оширилди”, – дейилади хабарномада.