«Реал» янги мавсум олдидан назорат учрашувлари тақвимини эълон қилди

Спорт 09 Июнь 2015 2159

Мадриднинг «Реал» клуби 2015/2016 йилги мавсумга тайёргарлик доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Клубнинг «Инстаграм»даги расмий саҳифасида жамоанинг мавсумлар оралиғидаги турнелари тақвими эълон қилинди. Унга кўра, жамоа ёз давомида Австралия, Хитой ва Германияга сафар уюштиради.

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтадиган International Champions Cup in Australia турнирида мадридликлар 18 июль куни Италиянинг «Рома», 24 июль куни эса Англиянинг «Манчестер Сити», клубига қарши учрашув ўтказади. Иккинчи турне доирасида Хитойда ташкиллаштириладиган International Champions Cup in China клублар мусобақасида 27 июль куни Миланнинг «Интер», 30 июль куни эса «Милан» жамоаси билан куч синашади.

Мавсумолди сўнгги тайёргарлик доирасида эса жамоа «Ауди» кубогида иштирок этади. 4 август куни «Тоттенҳэм» билан натижага қараб, 5 август куни «Бавария» ёки «Милан» жамоаларидан бири билан рўбару келишлари мумкин бўлади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар