Сирғали боғи 2015 йилнинг охирига қадар очилади

Ўзбекистон 09 Июнь 2015 1446

2015 йилнинг иккинчи ярми давомида “Янги Сирғали” маданият ва истироҳат боғини қайта таъмирдан чиқариш ишлари амалга оширилиб, фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда маданият вазирлигининг мактубига таянган ҳолда Uz24 нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, боғ “Камолот” ёшлар ташаббуслари маркази балансидан чиқарилиб, Тошкент шаҳар кенгаши ихтиёрига топширилган.

Бундан ташқари, Олмазор туманидаги “Оймомо” боғида ҳам таъмирлаш ишлари давом этаётгани хабар қилинмоқда. Шартномага биноан, у Open Garden МЧЖга ижарага берилган. Компания у ердаги аттаркционларни тиклаш ишларини амалга оширмоқда.

Кўпроқ янгиликлар