"Спартак" жамоаси 9 июнь куни Дмитрий Аленичев билан шартнома тузгани ҳақида маълум қилинди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берган.

Хабарда айтилишича, москваликлар ушбу мураббий билан 2 йиллик шартнома тузган ва кейинчалик бу муддат яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

"Спартак"да Аленичевга унинг футболчилик фаолиятидаги жамоадошлари Дмитрий Ононко ва Егор Титов ёрдамчилик қилишади.

Жамоа 10 июнь куни янги бош мураббийнинг тақдимот маросимини ўтказишни режалаштирган.

Маълумот учун, Аленичев ўтган мавсумда Туланинг "Арсенал" жамоасини бошқарган ва ва бу жамоа билан турнир жадвалида энг қуйи ўринни эгаллаган.