Туркия бош вазири Ахмед Довудўғлу парламент сайловлари натижаларига кўра истеъфога кетмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Мамлакат президенти ваколатхонаси берган хабарга кўра, Довудўғлу янги ҳукумат шакллантирилгунга қадар ўз лавозимида қолади.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған парламент сайловларининг якуний натижалари эълон қилингандан кейин Довудўғлуга янги ҳукуматни шакллантириш илтимоси билан расман мурожаат қилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Туркия бош вазири партияси ҳукмрон партия мавқеини йўқотгани маълум қилинганди.