Туркиянинг жануби-шарқида отишма пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти етакчиси Айтак Баран ўлдирилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, воқеа оқибатида яна 3 киши ҳалок бўлди. Отишма асосан курдлар яшайдиган ҳудудда амалга оширилган.
Хабарда айтилишича, айни пайтда воқеа тавсилотлари ўрганилмоқда.

Аввалроқ Туркияда 13 йилдан бери биринчи марта мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Адолат ва ривожланиш партияси парламентдаги кўпчилик ўриндан маҳрум бўлди.