9 июнь 2015, Тошкент. Алоқа оператори Beeline Gold ва Platinum имтиёзлар карталарининг эгалари Beeline Club шериклари ҳисобланган бир қатор туроператорларнинг хизматларига чегирмалардан фойдалана олишлари ҳақида маълум қилади.

Otdohnem.uz туристик агентлиги хизмат кўрсатишга чегирмаларни тақдим этмоқда, ҳусусан, меҳмонхонани банд қилишда 5% ҳамда аэропортга/аэропортдан трансферга 100% чегирмани.

Avrud туристик агентлиги Platinum картаси бўйича меҳмонхоналар ва турларга, шунингдек, аэропортгача/аэропортдан трансферига 8% миқдорида чегирмани тақдим қилади. Gold картаси барча меҳмонхоналар ва турларга 5% чегирмадан фойдаланиш имкониятини тақдим қилади.

Aznur Travel тўлиқ турнинг қийматига Platinum картаси бўйича – 10%, Gold картаси бўйича – 7% чегирмаларни тақдим қилади. Чегирмалар авиаучишлар, консуллик божлари ва трансферларнинг қийматига нисбатан қўлланилмайди.

Туристик хизматларнинг барча турларига 5% чегирмани Gold ва Platinum карталарининг эгалари Berkana-Tour LTD’да олишлари мумкин бўлади.

Gold ва Platinum карталари бўйича меҳмонхоналар ва Европага турларга 10% чегирмани Elite Tours агентлиги тақдим қилади.

International Business and Travel ўз компаниясининг кенг кўламдаги хизматларига Platinum карталари эгаларига 7% чегирмани ва Gold карталарининг эгаларига 5% чегирмани тақдим қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, Beeline Club карталари Тошкент, Андижон, Буҳоро, Жиззах, Қарши, Қўқон, Навоий, Наманган, Нукус, Самарқанд, Термиз ва Фарғонада 300 дан ортиқ жойларда (кафе, ресторанлар, савдо шохобчаларида) имтиёзлардан фойдаланиш имконини тақдим этади.

Батафсил маълумот: beelineclub.uz