Нидерландия бош прокурори Герман Болхар украиналик ҳамкасби Виктор Шокин билан учрашув чоғида Донецк яқинида Малайзиянинг Boeing лайнери ҳалокатга учраши юзасидан олиб борилган тергов ишларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Украина бош прокуратураси матбуот хизмати ахборот тарқатди.

Таъкидланишича, Шокин суҳбат асносида тергов ишларини давом эттириш ва фожианинг барча тафсилотларини аниқлаш зарурлигини таъкидлаб ўтган. Болхар эса, ўз навбатида, украиналик ҳамкасбига профессионаллик ва конструктив ҳамкорлик учун ташаккур айтган.