Unitel ахборотлаштириш назорат инспекциясининг айбловларига изоҳ берди

Технология 09 Июнь 2015 1801

Unitel компанияси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар соҳаси бўйича давлат назорат инспекциясининг айбловларига жавоб берди. Бу ҳақда “Gazeta.uz” хабар қилган.

8 июнь куни инспекциянинг расмий сайтида Unitel МЧЖнинг радиочастота спектридан фойдаланишда ва кўрсатилаётган хизматлар сифати борасида ҳуқуқбузарликларга йўл қўяётгани ҳақидаги мактуби эълон қилинган эди. Бунга жавобан компания ўз мактубини эълон қилди.

“Beeline Ўзбекистон бозорига чиққанидан буён биз соҳа регуляторлари билан конструктив ҳамкорликни ривожлантириб бормоқдамиз, бу ўз навбатида компаниянинг ҳам, республика миқёсида телеком-секторнинг ўсишига сабаб бўлмоқда. Биз инспекцияга мунтазам мониторинг ва абонентлик хизматлари сифатини ошириш борасидаги ҳамкорликдаги ҳаракатлар учун миннатдормиз. Бу нафақат камчиликларни бартараф қилиш, балки жараёнларни такомиллаштиришга кўмак беради”, – таъкидлайди компания матбуот котиби Резида Эрдман.

gis.uz сайтида эълон қилинган мактубга келсак, – қайд қилди у. – о охирги олти ой ичида содир бўлган бир нечта ҳолатларга бағишланган. Гап Қашқадарёда қонунлаштириш жараёни якунланганига қадар ишлаб турган иккита таянч станцияси ҳақида кетмоқда. Инспекциянинг ўз вақтида берган огоҳлантириши асосида чоралар кўрилиб, бу икки станция 20 март куни Unitel’га топширилди. Самарқанд вилоятидаги уч радиореле йўналиши 4 июнь қарорига мувофиқ ишга туширилган эди”.
Бундан ташқари, матбуот котиби 12 февраль куни Тошкентнинг Олмазор туманида содир бўлган аварияга тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига қараганда, авария компания мутахассислари томонидан 48 дақиқада бартараф этилган.
Таъкидланишича, 2015 йилнинг январидан майига қадар бўлган муддатда компания устидан келиб тушган аризалар сони 50 донадан ошмаган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичларига нисбатан бироз кўпроқдир.
“2006 йилдан бери биз республикага 1 млрд доллардан кўпроқ инвестиция киритдик ва бундан кейин ҳам мижозларимиз манфаатлари йўлида тармоқ тараққиёти учун пул киритишда давом этиш ниятимиз бор. Ва, албатта, бу соҳада регулятор бизни қўллаб-қувватлашига умид қиламиз. Унга яқин кунларда компаниянинг ҳаракат режасини ўз ичига олувчи расмий жавоб юборилади”, – қўшимча қилди Эрдман.

Кўпроқ янгиликлар