"Барселона" жамоаси дарвозабонлари Клаудио Браво ва Хорди Масип ҳамда ҳимоячилар Томас Вермален ва Дуглас Перейра ЕЧЛ финалида ўзларига топширилган медалларни қайтариб беришга қарор қилишди. Бу ҳақда Voetbalkrant хабар берган.

Бу футболчилар жорий мавсумда ЕЧЛ ўйинларининг биронтасида майдонга тушишмагани учун, виждон амри билан шундай йўл тутишгани айтилмоқда.

Маълумот учун, жорий мавсумда "Барселона" ички чемпионат ўйинларида фақат Бравони, кубок ўйинларида эса Марк-Андре тер-Штегенни ўйнатди. Дуглас эса ЕЧЛнинг биронта ўйинида ҳам қайдномага киритилмаган. Мавсум аввалида "Арсенал"дан сотиб олинган Вермален эса жароҳат туфайли ўйинларда иштирок эта олмади.