Халқ таълими вазирлиги Тошкентдаги 91-сонли мактабда ўқувчиларнинг ота-оналаридан пул йиғиш ҳолатини асоссиз деб атади

Жамият 09 Июнь 2015 1905

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган 91-сонли умумий ўрта мактабда пул йиғилмагани ва бу ҳақда UZ24 сайтида чоп этилган шикоят асоссиз эканлигини айтди.

UZ24 сайтига йўлланган мактубда шикоятда айтилган ҳолатларни аниқлаштириш учун мактаб директори А.Темирова ва синф раҳбарлари билан суҳбат ўтказилганлиги маълум қилинди.

Суҳбат давомида 91-мактабда пул йиғилмагани ва шикоят асоссиз эканлиги маълум бўлди.
Мактаб маъмурияти ва синф раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 3 июлда 2377-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Халқ таълими муассасасининг васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низом”нинг 24-бандида кўрсатилган шартларга риоя қилиш керакликлари ҳақида огоҳлантирилди.

Бу бандда: “Таълим муассасасида ўқувчилар (тарбияланувчилар) ва уларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари)дан турли хил сабаблар билан таълим муассасаси раҳбарияти ва бошқа ходимлари (синф раҳбарлари, ўқитувчилар, тарбиячи, тарбиячи-ёрдамчилар ва тўгарак раҳбарлари) томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади”, дейилган.

Мактубда 24-банднинг 2-абзацига кўра, ота-оналар таълим муассасасида пул маблағларининг йиғилиши ҳолатлари ҳақида оғзаки ёки ёзма равишда бевосита Кенгашга мурожаат қилишлари мумкинлиги, бундай ҳолат юз берган тақдирда, Кенгаш томонидан Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг раҳбар ходимлари иштирокида муҳокама этилиши ҳамда айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши кўрсатилган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар