G7 гуруҳига аъзо давлатларнинг раҳбарлари Япония бош вазири Синдзо Абэнинг Россия билан диалог ўрнатишга бўлган ҳаракатларини тўғри қабул қилишди. Бу ҳақда Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суга баёнот берди.
Илгарироқ бош вазир NHK телеканалига берган интервьюда кўпгина халқаро можароларни ҳал қилишда Россиянинг иштироки талаб этилишини баён қилган эди. Хусусан, Абэнинг фикрича, Сурия инқирози ва Эрон ядровий дастури, Корея ярим оролидаги кескинликни бартараф этиш борасидаги музокараларда Россиянинг ўрни беқиёс.
Шунингдек, Абэ 2016 йили Миэ префектурасидаги Сима оролида бўлиб ўтадиган навбатдаги G7 саммитига тўхталиб ўтди. У тадбирда Россия президенти Владимир Путиннинг иштирок этиши учун барча иш амалга оширилишини таъкидлаб ўтди.