2015 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 4 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берилганди

Қонунга кўра, Фуқаролик процессуал кодексига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Ушбу ўзгартиришларнинг аҳамиятли томони, 2016 йил 1 январь кунидан бошлаб фуқаролик судларига интернет орқали ҳам аризалар топшириш мумкин бўлади.

Хусусан, Фуқаролик процессуал кодексининг 1-моддаси қуйидаги мазмундаги 4-қисм билан тўлдирилди:

"Судга мурожаат қилиш ушбу Кодексда белгиланган шаклларда амалга оширилади. Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин". Фуқаролик процессуал кодекси, 1-модда.

Бундан ташқари, эндиликда судга чақирув қоғозлари, суднинг чиқарган ажрим, ҳал қилув қарорлари ва тушунтиришлар (эътирозлар) тарафларга электрон кўринишда, интернет тармоғи орқали юборилиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтиш жоиз, 2013 йил 30 апрелдаги қонунга кўра, хўжалик судларига интернет орқали ариза топшириш мумкинлиги белгилаб қўйилган эди ва бугунги кунда Олий Хўжадик Судининг расмий сайти – http://economical-court.uz орқали хўжалик судларига даъво аризалари қабул қилинмоқда.