Парижнинг Лувр музейида Ўзбекистонга бағишланган кўргазма очилиши мумкин. Бу ҳақда музей ислом санъати департаменти директори Яник Линц маълумот берди.
Линцнинг Тошкентга сафари чоғида Ўзбекистон Давлат тарихи музейи раҳбарияти билан учрашувида кўргазмани ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинди.
“Жаҳон” ахборот агентлигининг маълум қилишича, кўргазма 2019 йили ташкил қилиниши мумкин.