Афғон шафрани учинчи маротаба дунёдаги энг яхши шафран деб топилди

Жаҳон 10 Июнь 2015 2576

Брюсселдаги Таъм ва сифат халқаро институти кетма-кет учини марта афғон шафранини (заъфарон – зиравор ўсимлик) дунёдаги энг яхши шафран деб топди, деб хабар бермоқда афғон ОАВлари. Афғон шафрани дунёнинг турли бурчакларидан келтирилган 300 дан ортиқ намунадан энг яхшиси деб топилди.

Уч юлдуз кўринишидаги мукофот институт томонидан топшириладиган энг нуфузли мақом ҳисобланади.

Афғонистон қишлоқ хўжалиги ва ирригация вазирлигининг маълумотларига кўра, Афғонистон ўтган йили ушбу зиравордан 4 тонна етиштирган ва 23 та вилоятга ушбу ўсимлик уруғидан тарқатиб чиққан.

Шафран Афғонистон иқлимида кўкнори ўрнини босувчи истиқболли қонуний ўсимликлардан бири ҳисобланади.

Шафран – тўқ сариқ рангдаги зиравор ва озиқ-овқат бўёғи ҳисобланади. У шафран гули уруғчиларини қуритиш йўли билан олинади. Ўтмишдан энг қимматбаҳо зираворлардан бири ҳисобланади, чунки уни етиштириш жуда сермашаққат иш бўлиб, битта гул бор-йўғи учта уруғчи беради. 1 кг шафран зираворини олиш учун эса 200 мингта гул талаб этилади. Дунёда етиштириладиган бутун шафраннинг 90 фоизи Эронда йиғилади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95817 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46576 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51735 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9347 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20141 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 359 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 167 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 722 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 931 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 564 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар