"Ангрен-Поп" туннелининг 11 километрдан ортиқ қисмида бурғилаш ишлари якунланди

Ўзбекистон 10 Июнь 2015 2854

“Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ва Хитойнинг “China Railway Tunnel Group” компанияси томонидан барпо этилаётган “Ангрен-Поп” темир йўл линияси Ўзбекистонда ягона миллий темир йўл тармоғини яратиш имконини беради.

Умумий узунлиги 123,1 километрни ташкил этувчи мазкур темир йўл линияси дунё миқёсида тоғли ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳалар ичида 8-ўринда, туннель эса узунлиги бўйича 13-ўринда туради.

Лойиҳага кўра, ушбу улкан қурилиш объектида жами 42,9 млн. куб метр тупроқ, 16,3 млн. куб метр бурғилаш-портлатиш ишлари бажарилиши кўзда тутилган. Шунингдек, мазкур лойиҳа узунлиги 19,1 километр бўлган туннель, 285 та cув ўтказиш ва олтита йўл ўтказгич иншооти, 19 та темир йўл кўприги, олтита станция ва иккита вокзал қурилишини ўз ичига олган.

Бугунги кунгача бу ерда 42,9 млн. куб метр тупроқ, 16,2 млн. куб метр бурғилаш-портлатиш ишлари бажарилиб, 280 та сув ўтказиш,  олтита йўл ўтказгич иншооти, 12 та кўприк, “Орзу” вокзали, “Кўл”, “Темирйўлобод”,  “Қўшминор” станциялари қуриб битказилди.

Натижада жорий йилнинг июнь ойига келиб, ғарбий портал биринчи ёнбош шахтасида бурғилаш ишлари якунланиб, асосий туннелнинг бир қисми муваффақиятли уланди. Унинг  узунлиги 6 минг 448 метрни ташкил этади.

Қайд этилишича, асосий туннелда шу кунгача 11 минг 401 метр, қўшимча туннелда эса 12 минг 549 метр, 1, 2, 3-ёнбош шахталарда 6 минг 611 метр қазиш ишлари бажарилди. Бундан ташқари, асосий туннелнинг 7 минг 262 метрлик қисмида пардозлаш ишлари амалга оширилди.


Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 93566 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45923 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51230 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9133 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19987 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 0 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 156 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 182 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 870 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар