АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Жон Кирби Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳи устидан ғалаба қозониш учун 3-5 йил талаб қилиниши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Кирби агар АҚШ ва барча иттифоқчи қўшинлар Ироққа тўлиқ қириб борган тақдирда ҳам бу муаммо ҳарбий йўл билан “бир кунда” ҳал қилинмаслиги, балки унга 3-5 йил кетиши мумкинлигини айтди. Унинг таъкидлашича, бу ғалабага “Ироқнинг ўзи эришиши керак”.