Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Дани Алвеш амалдаги шартномасини 2017 йилнинг ёзига қадар узайтиргач, жамоа унинг иштирокида матбуот анжумани ташкил этди. Алвеш анжуманда жамоада қолиши сабаблари ҳақида гапириб ўтди.

«Менда бироз бўлсада иккиланиш ҳолати бор эди. Бироқ, ютуқларни нишонлаш давомида билдимки, бу ердагилар мени жуда қадрлашар экан. Ҳар ким ўз манфаатларини ҳимоя қилади. Биз клуб раҳбарияти билан охирида тил топишишга муваффақ бўлдик».

«Месси менга, «Дани, қол. Яна қаерда ўзингни бу қадар яхши ҳис қила олишинг мумкин?» деди. Мавсум бошида Энрике биз бу мавсумдан завқ оламиз дея таъкидлаганди. Бу менга ёққанди. Мен Луис Энрикеда ўзим учун жуда кўп нарсаларни кашф қилдим».

«Сенга рақобат қилиш учун келадиганларни кўриш ёқимли. Алеиш Видал жуда ажойиб футболчи».

«Мен бу клубни жуда яхши кўраман. «Барселона» менга жуда кўп нарса берди», дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клубнинг твиттердаги расмий саҳифаси.