Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу кунларда Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. Жамоа кейинги йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарликни бошлаган.

Пойтахт йиғини бутун июнь ойи давомида бўлиб ўтади. Йиғин давомида терма жамоа 5та назорат учрашуви ўтказади. 19, 20 ва 21 июнь кунлари Хосе Мендез шогирдлари Қирғизистон трема жамоасига қарши ўйинлар ўтказади. Бир неча кун ўтиб, 26 ва 27 июнь кунлари эса Ўзбекистон футзал терма жамоаси Грузияга қарши майдонга тушади.

Бу ўйинларнинг барчаси “Ўзбекистон” спорт мажмуасида 18:00да бошланади. Фақат Қирғизистонга қарши учинчи ўйин 15:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз келаси йилнинг 9 – 16 февраль кунлари Тошкент футзал бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Чемпионатнинг энг кучли 4 жамоаси эса Жаҳон чемпионати-2016 йўлланмасини қўлга киритади.

Қуйида Тошкент йиғинида иштирок этаётган футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоалар аъзолар билан танишиш мумкин.

Дарвозабонлар: Рустам Умаров (Олмалиқ), Клим Тюгаев (Олмалиқ), Акмал Хазратқулов (Дўстлик), Тўйчи Бердиев (Когон), Аъзам Матвалиев (Максам-Чирчиқ), Олег Тукмаков (Локомотив).

Ўйинчилар: Константин Свиридов (Олмалиқ), Мақсуд Файзуллаев (Олмалиқ), Жавлон Аноров (Олмалиқ), Феруз Фахриддинов (Насаф), Нодир Элибоев (Дўстлик), Дилшод Рахматов (Ардус), Алишер Иброҳимов (Дўстлик), Даврон Чориев (Ардус), Элдор Ҳошимов (Ардус), Даврон Абдураҳмонов (Ардус), Артур Юнусов (Ардус), Тоҳир Абдураззоқов (Насаф), Ойбек Полвонов (Насаф), Илҳом Ҳамроев (Когон), Сарвар Шоаҳмедов (Локомотив), Андрей Шлема (Олмалиқ), Суннат Қуралов (Олмалиқ), Сирожиддин Маҳмудов (Олмалиқ), Фарход Абдумавлонов (Ардус), Исломбек Бойтўраев (Максам-Чирчиқ).