Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 9 июнь куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ундан кўзланган асосий мақсад ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларида амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришдир.
Жумладан, “Жойларда давлат ҳокимияти тўғрисида”ги киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар Халқ депутатлари кенгашига ҳар йили вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан ҳисобот топширилишини назарда тутади. Ҳисоботда минтақа ижтимоий-иқтисодий тараққиёти натижалари ҳамда бошқа маълумотлар акс этиши керак.
Қонуннинг тўла матни бир қатор марказий нашрларда, жумладан, “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди.