Instagram ижтимоий тармоғининг веб-версияси янги дизайнга эга бўлди. Сайтнинг имкониятларига ўзгартиришлар киритилмаган. Унда аввалгидек, ўз тасмасини ва бошқа фойдаланувчиларнинг профилини кўриш, изоҳ ёзиш ва “Like” босиш имкони мавжуд. Янгиликлар тасмаси ҳамда томоша қилинаётган суратлар аввалги кўринишга нисбатан бироз кенгроқ (тахминан 8 фоиз) устунга эга бўлди.

Маълумот учун, Instagram ўзининг веб-версиясини 2013 йилнинг февралида тақдим этган эди.