Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Маданий “Ҳазрати Имом” мажмуасига ташриф буюрди

Ўзбекистон 10 Июнь 2015 1137

8 июнь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Маданий “Ҳазрати Имом” мажмуасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси халқаро алоқалар бўлими. Меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур кутиб олди.

Шайх меҳмонларни ташрифи билан самимий қутлаб, уларни “Ҳазрати Имом” мажмуаси билан яқиндан таништирди. “Ҳазрати Имом” масжиди ва усталар томонидан амалга оширилган ишлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Шундан сўнг, Ияд Амин Маданий “Мўйи муборак” мадрасаси музейида сақланаётган “Усмон Қуръони”ни зиёрат қилди. Шунингдек, Қуръони карим маъноларининг турли тиллардаги таржималар билан таништирилди.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Маданий “Ҳазрати Имом” мажмуасига қилган ташрифи давомида олинган маълумотлар ва таассуротлар учун ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Кўпроқ янгиликлар