Ияд Амин Маданий ИҲТ ва Ўзбекистон ўртасидаги самарали ҳамкорлик ривожланаётганини таъкидлади

Ўзбекистон 10 Июнь 2015 599

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Маданий Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Мартабали меҳмон Ўзбекистондаги ташрифига борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ташриф давомида биз Президент Ислом Каримов билан жуда самарали музокаралар олиб бордик ва томонларни қизиқтирган турли масалаларни муҳокама қилдик», дейди Маданий «Жаҳон» ААга берган интервьюси чоғида.

«Бундан ташқари ИҲТга аъо мамлакатларнинг Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги, 2016 йилда Ўзбекистон раислигида, Тошкентда бўлиб ўтадиган йиғилишига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича вазирлик билан бир қатор илиқ учрашувлар бўлиб ўтди».

«Шу ўринда Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги самарали ҳамкорлик ривожланиб бораётганини таъкидлаб ўтиш зарур. ИҲТ Ўзбекистоннинг хақларо майдондаги ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди»

«Туризм соҳасидаги муносабатларни ҳам муҳим манфаатли масала саналади. Ўзбекистон ноёб меъморий ва ислом тараққиёти тарихида диққатга сазовор бўлган ёдгорликларга бой мамлакат саналади. Мен яқин орада мамлакатингизни турзим саноати марказларидан бири бўлиши лозим, деб ҳисоблайман».

«Бугунги кунда Ўзбекистон миллий ва диний бағрикенг, ривожланаётган иқтисодиёти ва барқарор сиёсий тизимига эга давлатга айланди. Биз келгусида савдо алоқалари, инвестицияларни жалб қилиш, мамлакатингиз билан ўзаро манфаатли саноат лойиҳаларини амалга оширишни рағбатлантириш тўлиқ қўллаб-қувватлашимизни маълум қиламиз», дея Маданийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Жаҳон» АА.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар