McDonald's компанияси Москва шаҳрида хусусий университет очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компаниянинг Россиядаги вакили Хамзат Хасбултовга асосланиб, М24 телеканали хабар қилган.

"Биз бунгача Мюнхенда ҳам университет очгандик. Энди Россияда ҳам менежер ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш эҳтиёжи туфайли ўқув муассаси очамиз", деб маълум қилди у.

Аниқлик киритилишича, бу университет Москванинг Красная Пресня майдонида очилади.