Aргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Америка Кубоги учун олиб борилаётган тайёргарлик ҳақида гапириб ўтди.

"Америка Кубоги олдидан ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман. Жаҳон чемпионати олдидан бу қадар яхши бўлмаган эди.

Аргентина терма жамоаси билан соврин ютиб олиш - орзу. Бу жамоа кўпроғига ҳақли. Биз жаҳон чемпионатидаги натижадан жуда хафа бўлгандик. 

Мен Аргентина терма жамоаси фаворитлардан бири деб ўйлайман. Шу билан биргаликда турнирдаги рақиблар жиддийлигини ва Америка Кубогидаги жамоалар савияси тенглашиб қолганини ҳам биламан.

Маскерано билан бор эътиборимзини ушбу мусобақага қаратганмиз. Энди Аргентина терма жамоасида соврин ютиб олмоқчимиз", - дейди Месси.