Мисрда экстремистлар билан алоқадорликда гумон қилинган АҚШ элчихонаси ишчиси қўлга олинди
АҚШнинг Қоҳирадаги элчихонасида ишлайдиган киши Миср хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Daily News Egypt нашрининг хабар беришича, у диний экстремистлар гуруҳи билан алоқа қилганликда айбланмоқда.

Элчихона вакиллари махсус баёнот бериб, ушбу ахборотни тасдиқлади. Таъкидланишича, қўлга олинган ишчининг исми Аҳмад Али бўлиб, у 42 ёшда. Аҳмад Али қоровул бўлиб ишлаган.

Миср прокуратураси уни “Ҳилвон бригадаси” террорчи гуруҳи фаолиятига дахлдор деб ҳисобламоқда. У бригада раҳбари сифатида 13 қўпорувчилик ҳаракатида иштирок этгани айтилмоқда.