Молия вазирлиги давлат бюджетининг 2015 йил 1-чорагидаги даромадларини эълон қилди

Ўзбекистон 10 Июнь 2015 3888

Молия вазирлиги Ҳайъатининг давлат бюджетининг 2015 йил биринчи чорагидаги ижросига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирликнинг расмий сайти орқали ахборот берилди.

Ҳайъат йиғилишида давлат бюджетининг биринчи чоракдаги ижроси, бюджет ижроси жараёнида Ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга оширилган ишлар ва жорий йилни муваффақиятли якунлаш учун амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2015 йил 1-чоракда амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, ҳисобот давридаги давлат бюджети даромадлари сонларда ифодалаб берилди. Келтирилишича, бюджетнинг даромадлари 7 638.7 млрд сўмга, харажатлари эса 7 615.6 млрд сўмга бажарилиши таъминланиб, у ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0.1 фоиз миқдорида профитсит билан ижро этилган.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари учун белгиланган даромад кўрсаткичлари (ўтказиб бериладиган даромадлар билан бирга) 3364.3 млрд сўмга ёки 100.8 фоизга бажарилди; жами харажатларининг қарийб 52.3 фоизи ёки 3 981.5 млрд сўми маҳаллий бюджетлардан молиялаштирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг харажатлари 98.2 фоизга ижро этилди.

Шунингдек, республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларга 567.7 млрд сўм мақсадли субвенциялар, 367.9 млрд сўм ўтказиб бериладиган даромадлар ажратилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар