Москвалик қаллоб икки уйда 56 минг муҳожирни рўйхатдан ўтказди

Жамият 10 Июнь 2015 1315

Москва суди шаҳардаги икки манзил бўйича 56 минг меҳнат муҳожирини рўйхатдан ўтказган қаллобни икки йилга озодликдан маҳрум қилди.
Меҳнат муҳожирларини ҳимоя қилиш минтақалараро касаба уюшмаси котиби бўлган Павел Коваленко ҳужжатларни ноқонуний расмийлаштириш фаолияти билан шуғуллангани аниқланган. Шу йўл билан у 56 минг кишини рўйхатдан ўтказди. Уларни рўйхатга олиш бўйича мурожаатномалар 2013 йил январидан 2014 йил июнига қадар юборилган. Уларнинг бари Ленинская Слобода ва Автозаводская кўчаларидаги иккита уйда рўйхатдан ўтказилган.

Кўпроқ янгиликлар