Мустақиллик йилларида Қозоғистон халқи руҳий қайта туғилиш босқичидан ўтди. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Нурсултон Назарбоев Остонада бўлиб ўтаётган жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари бешинчи съездидаги чиқишид айтиб ўтди.

“XXI асрда одамлар динга бўлган ишончини йўқотгани йўқ. Гэллап халқаро тадқиқот маркази маълумотларига таянадиган бўлсак, инсониятнинг ярмидан кўпроғи, 60 фоизи, ўзларини бирор динга мансуб деб ҳисоблайди”, – унинг сўзларини келтиради Zakon.kz нашри.
“Совет даврида Қозоғистонда динсизлик расмий мафкурага айланганди. Лекин халқимиз Худога бўлган ишончини йўқотмади”, – қўшимча қилди у.