Одил Аҳмедов РПФЛ мураббийлари сўровига кўра кучли бешликда қайд этилди

Спорт 10 Июнь 2015 2024

Россия профессионал футбол лигаси клублари бош мураббийлари ўртасида ўтказилган сўровда якунига етган мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди.

Сўров натижаларига кўра «Зенит»нинг бразилиялик ҳужумчиси Халк «энг яхши футболчи» совринига муносиб кўрилди.
 
Халк бош мураббийлардан 9 нафарининг анкетасида 1-ўринда қайд этилган. Якунда бразилиялик футболчи 32 очко жамғарди. "Краснодар" аъзоси Одил Аҳмедов эса сўров якунларига кўра 5-ўринни эгаллади. ЦСКА вакили Бибрас Натхо ҳам 4 очко тўплаган.
 
1. Халк («Зенит») – 32 очко
 
2. Роман Еременко (ЦСКА) – 21
 
3-4. Эсекиэль Гарай («Зенит»), Матье Вальбуэна («Динамо») – 5
 
5-6. Одил Аҳмедов («КРАСНОДАР»), Бибрас Натхо (ЦСКА) – 4

Кўпроқ янгиликлар