10 июнь куни Қозоғистон пойтахтидаги Тинчлик ва муроса саройида жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг бешинчи съезди очилди. Тадбирнинг асосий мавзуи “Диний етакчилар ва сиёсатчиларнинг тинчлик ва тараққиёт йўлидаги диалоги” бўлади.
Тадбирнинг очилиш маросимида ва пленар йиғилишида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев иштирок этди. Съезд доирасида у БМТ бош котиб Пан Ги Мун ва Иордания қироли Абдулла II билан учрашади.
Оқ Ўрда матбуот хизматининг хабар беришича, тадбирда 42 мамлакатдан 80 вакил иштирок этмоқда.
Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг биринчи съезди 2003 йил Остонада Назарбоевнинг ташаббуси билан ўтказилган эди. Шундан буён тадбир уч йилда бир маротаба ўтказиб турилади.