Ўзбекистон чегарачилари уч нафар Қирғизистон фуқаросини ушлаб қолди

Ўзбекистон 10 Июнь 2015 2005

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида қонунчиликни бузганликда айбланган уч нафар қирғизистонлик тўхтатиб қолинди.
Миллий хавфсизлик хизмати давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, 3 июнь куни Қувасой чегара отряди назорати остидаги ҳудудда уч нафар Қирғизистон фуқароси қўшни давлатга ноқонуний ўтишга ҳаракат қилган.
Айни пайтда иш юзасидан тергов амалга оширилмоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг май ойида давомида чегарани бузишга ҳаракат қилган 90 нафар Қирғизистон фуқароси қўлга олинган.

Кўпроқ янгиликлар