World Justice Project халқаро ноҳукумат ташкилоти 2015 йилги қонун устуворлиги индексини эълон қилди (The Rule of Law Index 2015).
Рейтингдан жой олган 102 мамлакат саккиз критерий бўйича баҳоланди: ҳокимият институтлари ваколатларининг чекланиши, коррупция даражаси, тартиб ва хавфсизлик, асосий ҳуқуқлар ҳимояси, ҳокимият институтлари фаолиятининг шаффофлиги, қонунларга риоя қилиниши, фуқаролик суди, жиноий суд.
Рейтингнинг етакчилари Дания, Норвегия, Швеция, Финляндия ва Нидерландия бўлди. Шунингдек, кучли ўнликка Янги Зеландия, Австрия, Германия, Сингапур ва Австралия кирди.
Рўйхат охиридан ўрин олган мамлакатлар Зимбабве, Афғонистон ва Венесуэла бўлди.
Ўзбекистон жорий рўйхатда 81-ўринга муносиб кўрилди. Ўтган йили у 73-ўринга қўйилган эди.
Қозоғистон 65, Украина 70, Хитой 71, Қирғизистон 74, Россия 75-ўринга қўйилди. Тожикистон ва Туркманистон рўйхатга киритилмади.
Қонун устуворлиги индекси 2010 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, адолат ва қонунийликнинг универсал принциплар асосига қурилади.