Ўзбекистонда аҳолини сув билан таъминлашга 1.25 млрд доллар йўналтирилади

Ўзбекистон 10 Июнь 2015 1552

Ўзбекистоннинг қишлоқ ва шаҳарларини ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида 2015-2019 йиллар давомида 432.8 млн доллар қийматга эга лойиҳалар амалга оширилади. Бу маблағ ёрдамида амалга ошириладиган сув тозалаш ва етказиш тармоқлари ва тизимларини таъмирдан чиқариш ишлари 500 минг ўй хўжаликларининг сув билан таъминланишини яхшилашга имкон беради.

Бундан ташқари, 2015-2018 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тармоқларини модернизация қилиш дастури доирасида 30дан ортиқ лойиҳалар доирасида халқаро молиявий институтлардан 817.7 млн доллар маблағ жалб қилинади. Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссия аъзоси бўлган Ўзбекистон ушбу маблағлар ҳисобига бир қанча вилоятларда гидроиншоотлар реконструкциясини амалга оширади. Жаҳон банки билан ҳамкорликда реализация қилинадиган лойиҳалар қаторида Сирдарё туманидаги беш туман марказида олиб бориладиган таъмирлаш ва модернизация ишларини келтириш мумкин.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон” ахборот агентлигининг маълум қилишича, Осиё тараққиёт банки кўмагида Қўқон ва Андижон шаҳарларида сув таъминоти ва канализация тизимларини реконструкция қилиш ҳамда Фарғона, Марғилон ва Риштон шаҳарларида сув таъминоти тизимларини таъмирлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳага мувофиқ ушбу шаҳарларда 55 км узунликдаги сув қувурлари қайта тикланади, 68 қудуқ ва 4 сув иншооти таъмирланади. Сув истеъмолчиларга хавфсиз ва экологик тоза каналлар орқали етказиб берилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34130 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72361 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10502 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136463 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 24 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 279 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 128 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 282 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар