ZiyoNET ресурс маркази ҳамда UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш маркази ҳамкорликда ZNFM онлайн радиосини ташкил қилди. Мазкур радионинг бугун ўзининг дастлабки эшиттиришларини бошлайди.

uRadio.uz лойиҳаси Ўзбекистондаги Интернет тармоғида фаолият кўрсатувчи илк мустақил ФМ-тўлқинли онлайн радио саналади. uRadio икки тилда ZNFM ва GOVUZFM кўринишида ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

ZNFM радиоси кенг аудитория учун мўлжалланган бўлиб унинг дастурларида аудиокутубхона, ZiyoNET, АКТ ва маданият янгиликлари, инглиз тили сабоқлари каби бир қатор дастурларни ўз ичига олади.

Радиоэфир вақти кун давомида узлуксиз фаолияти кўрсатади. Соат 18:00дан 09:00гача аудионкитоблар ва аудиоэртаклар ўқиб эшиттирилади.