Ўзбекистонда минтақаларни ахборотлаштириш бўйича синов лойиҳалари бошланади

Ўзбекистон 10 Июнь 2015 768

Ўзбекистонда минтақаларни ахборотлаштириш бўйича синов лойиҳалари бошланади. Синов лойиҳалари Тошкент шаҳрининг Сирғали ва Тошкент вилоятининг Пскент туманларида амалга оширилиши тасдиқланди.

Ушбу ҳудудларда Ўзбекистон президентининг 2013 йил 26 мартидаги 2518-рақамли “2015 йилда ИКТ соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея қўшма лойиҳаси тўғрисида”ги қарори доирасида дастурлар ишга туширилади.
Корея ахборотлаштиришни тадқиқ этиш ва ривожлантириш институти делегацияси минтақавий органлар тайёргарлигини текшириш ҳамда маъмурий ишларни ахборотлаштириш бўйича бош режани ишлаб чиқиш мақсадида Тошкентга ташриф буюрди. Делегация режани муҳокама қилиш учун бир қатор учрашувлар ўтказди.

Учрашувлар давомида кореялик мутахассислар томонидан қуйидаги мавзудаги лойиҳалар тақдим қилинди:
1) Local Informatization Master Plan for Uzbekistan (Ўзбекистонни минтақавий ахборотлаштириш бўйича бош режа);
2) Understanding BPR and its applications (BPR ҳақида тушунча ва унинг қўшимчалари).
Корея делегацияси ҳокимият томонидан хизматлар кўрсатилиши жараёнини синчиклаб ўрганиш мақсадида Тошкент ҳокимиятида иш олиб бордилар. Бундан ташқари, улар Сирғали тумани ҳокимиятида учрашувлар ўтказди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар