Ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари Олий таълим муассасасига киришда пора берилишини муҳокама қилишди

Жамият 10 Июнь 2015 5112

“Жамоатчилик назорати” гуруҳи иштирокчилари интернетда “Олий таълим муассасасига пора бермасдан кириш мумкинми?” деган мавзу бўйича баҳс-мунозара ташкил этишди.

Мавзу муаллифини турли ОТМларга кириш учун нархларнинг очиқчасига мууҳокама қилиниши ҳайратга солмоқда ва у “ОТМга ҳақиқатан ҳам пул бермасдан кириб бўлмайдими?” деган савол билан мурожаат қилмоқда.

“Яқинда барча абитуриентлар ва уларнинг яқинлари учун ОТМларга имтиҳон топшириш куни етиб келади. Мен ҳам ота бўлганим учун, кўпинча “Кимга қанча бериш керак?” деган саволни эшитаман. Наҳотки (ёки кўпчилик шундай ўйлайди) ОТМларга пора бермасдан кириб бўлмайди, деб ўйлашса? Бу иллатни йўқотиш учун жамоатчилик назоратининг қандай тиргакларини ишга солиш керак?”, деб юзланмоқда гуруҳ иштирокчиси Жаҳонгир Усманов.

Мавзу анча мунозараларга сабаб бўлди ва бу масала хусусида турли қарашларни тўплади. Ажабланарлиси, гуруҳ иштирокчиларининг аксарияти ОТМларга пора эвазига кириш ҳолатлари кўплиги, ўз кучи билан кирганлар эса кам учрашини таъкидламоқдалар. Бу вазиятга сабаблар кўплиги айтилмоқда.

Увасий Ҳикматова: “Афсуски, ҳозирда кўпчилик пул эвазига ўқишга кирмоқда. Мисол учун, менинг танишларимнинг қизи юридик коллежга 500 долларга ўқишга кирди. Бизда ҳаттоки юридик, дипломатия ва бошқа нуфузли коллежларга кириш учун ҳам пул тўлаш керак”.

“Мактабда ёки лицейда яхши ўқимаган болаларнинг ота-оналари пул берадилар. Менинг ўғлим яхши ўқиган ва ўз синфдошлари каби ўз кучи билан ўқишга кирди. 10 кишидан 9 нафари ҳеч қандай пул-мулсиз ўқишга кирди”, деб таъкидламоқда Елена Бережная.

Бурхон Султонов бу муаммони таълимдаги ҳали якунига етмаган ислоҳотларда кўрмоқда: “Бизнинг пайтда ўқитувчига очиқчасига пора бериш қийин иш эди. Улар пора олган бўлсалар-да, буни худди эртага партбилетлари тортиб олинадигандек алфозда олишарди. Ҳозирчи... барча хизматлар нархи шундоққина доскада ёзиб қўйилмоқда. Ҳамма муаммо шундаки, бизнинг таълим тизимиз хорижий намуналарни олишга уринаётган бўлсада, буни охиригача амалга оширмаяпти. Бунинг эвазига таълим тизими ҳали ҳам бир оёғи билан эски тизимда қолиб кетмоқда, бири эса хорижий тизимга кириб бормоқда ва қайси томонга ўтишни била олмасдан аросат ҳолда турилибди”.

Гуруҳ иштирокчилари ОТМларда порахўрлик иллатига барҳам бериш учун имтиҳон топшириладиган синфхоналарни камералар билан жиҳозлашни, порахўрлар учун қаттиқроқ жазо чораларини қўллашни, ўқитувчиларнинг маошини уларнинг пора олишга мажбур қилмайдиган даражада кўпайтиришни маслаҳат бермоқдалар. Шунингдек, имтиҳонларни камайтириб, мактабдаги умумий ўзлаштиришга таяниш, ёки камида мактабда “3” баҳога ўқиган ўқувчи имтиҳонларни аъло даражада топшира олмаслигига эътиборни қаратиш лозимлиги айтилмоқда.

UZ24 портали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ушбу ҳолат юзасидан расмий мурожаат йўллаган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36204 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 75959 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11639 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142155 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 16 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 867 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 607 Lifestyle
Сохта ҳужжат тайёрлаб, қайнакасининг уйини сотиб юборган аёл фош этилди
10:26 402 Жамият
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 463 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1025 Жамият
Кўпроқ янгиликлар