БМТ Бош котиби Пан Ги Мун диний етакчиларни тинчлик ва тотувликни сақлашда муҳим роль ўйнашга чақирди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Ҳозирги беқарор пайтларда диний етакчилар барча жамиятларни боғлаш, можаролар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун ягона асосни яратиш ва тинчликни ўрнатиш учун қадриятларга асосланган “елим” бўлиб хизмат қилишлари мумкин”, деб айтди БМТ бош котиби Остонада бўлиб ўтган диний етакчилар съездида.

Пан Ги Мун диний етакчилар демократия ва инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашлари кераклигини айтди. “Демократия ва мустаҳкам эркинлик учун кенглик қанча кўп бўлса, экстремизм ва зўравонлик учун шунчалик камроқ бўлади”, деб айтди БМТ раҳбари.