PepsiCo ЕЧЛнинг расмий ҳомийсига айланди

Спорт 10 Июнь 2015 778

Американинг машҳур озиқ-овқат концерни PepsiCo Европа чемпионлар Лигасининг расмий ҳомийсига айланди. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар тарқатилган.

Шартномага кўра, компаниянинг Pepsi, Lay's, Gatorade, Lipton, 7 UP ва Doritos каби озиқ-овқат ва ичимлик маҳсулотлари Европа чемпионлар Лигаси бўлиб ўтаётган стадионлар четидаги реклама баннерларида ва шунингдек бошқа медиа кузатувлар жойлашган ҳудудларда пайдо бўлади.

«Бугун PepsiCo катта футболда янги даражага чиқди. Шубҳасиз, Европа чемпионлар Лигаси жуда улкан, оммабоп турнир. Ундаги ҳар бир учрашувни бир миллиарддан ошиқ одам томоша қилади. Янги ҳамкорлик иккала томон учун ҳам мисли кўрилмаган имкониятларни очади», дея гапириб ўтди компаниянинг Европа бўлими ижрочи директори Рамон Лагварта.

Томонлар уч йиллик шартнома тузишган. Шартноманинг молиявий шартлари ошкор этилмаган.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, PepsiCo озиқ-овқат концерни 22 турдаги бренд маҳсулотларини дунёнинг 200дан ортиқ мамлакатларидаги истеъмолчиларга сотиб келмоқда. 2014 PepsiCo йиллик сотув ҳажми 66 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30790 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16927 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66559 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57618 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3204 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3939 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3246 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар