Покистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари уруш ва ихтилофлар зонасида ишловчи журналистлар учун ўқув дастурини ташкил қилишди. Таъкидланишича, курс журналистларга терактлар, ҳарбий тўқнашувлар, оммавий тартибсизликлар сингари ҳолатларда ўзини ҳимоя қилиш кўникмаларини ҳосил қилишга қаратилган.
Дастур Карачи криминал репортёрлар уюшмаси ва хавфсизликни таъминлаш махсус бўлинмаси (SSU) томонидан ташкил этилган бўлиб, Душман муҳитда ахборот узатиш дастури (HEAT) номини олди.
HEAT ОАВ ходимларига мўлжалланган. Машғулотлар Раззоқободда жойлашган Шаҳид Беназир Бхутто номли полиция машғулот мажмуасида ўтказилмоқда.