Россия президенти Владимир Путин Россиянинг “Кучли еттилик” билан ҳеч қандай ришталар боғламаслигини ва ушбу институтга “қизиқишлар клуби” сифатида қаралишини эътироф этди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Бу сўзларни Россия етакчиси Италия бош вазири Маттео Ренци билан ўтказган суҳбатидан сўнг айтди.
“Мен бу институт бирор-бир маънига эга бўлади, бирор муқобил фикр туғилади деб ўйлагандим. Лекин бизнинг ҳамкорларимиз муқобил фикрга муҳтож эмасликларини намойиш қилдилар. Бу уларнинг қарори. Лекин энди бу ташкилот эмас. Бу қизиқишлар клуби, тўгарагидир. Биз бу форматга муваффақиятлар тилаб қоламиз”, – унинг сўзларини келтиради агентлик.
Шунга қарамай, Путин ушбу ташкилотга аъзо давлатлар билан турли каналлар орқали алоқалар давом эттирилишига умид билдирди.