Жорий йилда Ўзбекистоннинг айрим туманларида қисқа муддатли совуқ тушиши мевали боғларга салбий таъсир кўрсатган. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Kun.uz таҳририятига юборган хатида айтилган.
Таҳририят вазирликка мурожаат қилиб, охирги ойларда бозорларда меваларнинг нархи ошишининг сабабларига қизиқиб кўрди; хусусан, Россияга мева экспорт қилишнинг ортиб кетиши бунга сабаб бўлиши мумкин эканлиги ҳақидаги ахборот қай даражада ҳақиқатга мос эканлигини аниқлашга ҳаракат қилинди.
Жавоб хатида таъкидланишича, қисқа муддатли совуқлар мевалар ҳосилига салбий таъсир ўтказиб, бу қисман нархларнинг кўтарилишига сабаб бўлган.
Экспорт масаласига келганда, аҳолини мева-сабзавот маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш билан бир қаторда ички истеъмолдан ортиқчасинигина чет давлатларга чиқариш белгилангани таъкидланди.
“Бунинг учун республиканинг тегишли вазирлик ва ташкилотларидан Ишчи гуруҳ тузилган, улар томонидан экспорт ҳажмлари назорат қилиб борилади. Шу билан бир қаторда Россия давлатига ҳам мева-сабзавот маҳсулотлари экспортга чиқарилиши белгиланган”, – дейилада хат матнида.