Қозоғистон президенти Финляндия президенти билан учрашди

Жаҳон 10 Июнь 2015 1170

9 июнь куни Финляндия президенти Саули Ниинистё V дунё ва анъанавий динлар съездида иштирок этиш учун Қозоғистонга етиб келди ҳамда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг, хусусан савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар соҳадаги асосий масалаларни муҳокама қилишди.

Бундан ташқари, давлатлар раҳбарлари халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашдилар. Назарбоев Ниинистёгша V дунё ва анъанавий динлар съездида иштирок этаётгани учун миннатдорчилик билдирди.

Назарбоев, шунингдек, давлатлараро муносабатларнинг муваффақиятли ривожланаётганига эътиборни қаратди ҳамда 2013 йилда Финляндия президентининг Қозоғистонга ташрифи иқтисодиёт ва бошқа устувор соҳаларда ҳамкорликнинг фаоллашишига туртки берганини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида, С.Ниинистё ҳам Қозоғистон президентига ўз миннатдорчилигини билдирди ва икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20088 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23592 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12073 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13025 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42254 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53465 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48024 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 49 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 140 Жамият
Кўпроқ янгиликлар