Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Маккага борадиган хаж зиёратчиларини MERS вирусидан огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда вазирлик вакили Алтай Абибуллаев хабар бермоқда.

Аввалроқ Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS) коронавирусидан Жанубий Кореяда ҳалок бўлганлр сони 7 нафарга, касалланганлар сони 95 нафарга етгани маълум қилинганди.
“Агар бу вируснинг Жанубий Кореяда тарқалиш тарихига қарайдиган бўлсак, унда Яқин Шарқдан қайтган мамлакат фуқароси биринчи касалланган одам бўлди. 18 июнда рўзаи-рамазон ойи бошланади. 30 кундан кейин бизнинг фуқаролар Саудия Арабистонига хаж зиёратини амалга оширгани борадилар. Бу давлатда ушбу вирусдан ҳалок бўлиш ҳоллари қайд қилинган. Шу муносабат билан биз жуда эҳтиёт бўлишимиз керак”, деб айтди Абибуллаев ушбу муносабат билан ўтказилган матбуот-анжуманида.

Абибуллаев, шунингдек, Жанубий Кореяга йўл олувчи фуқароларни ҳам бу хавфдан огоҳ қилди.
“Биз ҳаракатланиш ҳуқуқини тақиқлаб қўя олмаймиз – бу ҳар бир фуқаронинг мустақил ҳуқуқидир, бироқ биз эътиборни қаратишни ва одамларнинг жуда эҳтиёт бўлишини истардик”, деб айтди Абибуллаев.