Beeline алоқа оператори Beeline Business ва Radisson Blu Hotel меҳмонхонаси ўртасида ҳамкорликнинг кенгайтирилиши ҳақида хабар берди.

«Биз Beeline билан 2013 йилдан бери ҳамкорликни амалга оширмоқдамиз. Жорий йилда хизмат кўрсатишнинг юқори даражасига ҳамда бозор инновацион етакчиси мақомига қизиқиш билдирган ҳолда, биз ўз келишувларимизни кенгайтирдик», – деб изоҳ беради Radisson Blu Hotel бош менежери Ахмет Догангун.

Янги келишувлар доирасида уяли ва қайдланган алоқанинг рақамли ҳажми аҳамиятли равишда кўпайтирилди.

«Биз хизматларимизнинг сифатига ҳамда ишончлилигига жуда катта эътибор қаратамиз ва қувонч билан шуни таъкидлаб ўтамизки, турли соҳалар ва йўналишларни тақдим қиладиган компанияларнинг аксарияти Beeline Business`ни афзал кўрмоқдалар. Radisson билан бизни мустаҳкам шериклик муносабатлари боғлаб турибди. Биз алоқаларнинг келгусида яна ривожланишига ишонч билдирамиз», дейди Unitel`нинг тижорат директори Максим Ефремов.