58 ва 69 ёшли икки нафар роҳиба Римда ўтган ҳафта, жума куни электр таъминотидаги носозликлар сабабли монастир лифти ичида уч кун сувсиз ва егуликсиз қолиб кетишди. Аёллар ёрдамга чақиришди, бироқ ҳамма дам олишга кетгани сабабли бинода улардан бошқа ҳеч ким бўлмаган.

Фақатгина 8 июнь, душанба куни эрталаб уларни фаррош кўриб қолди. Роҳибалар шифохонага ташналик аломатлари билан етказилган. Аёлларнинг айтишича, улар лифт ичида қолиб кетганларида зўр бериб ибодат қилишган.