Rolls-Royce ва Liebherr Aerospace компаниялари биргаликда янги авлод авиадвигателини яратишни режалаштирмоқда. Янги ишланма UltraFan номини олди.

Rolls-Royce матбуот хабарномасида ёзилишича, янгилик 2025 йилдан сўнг конвейерга қўйилади. Унинг ёқилғи харажатлари биринчи авлод – Trent’дан 25 фоизга камроқ бўлади.