Россия “Катта еттилик” етакчиларининг охирги саммит чоғидаги баёнотларидан сўнг аксилчекловларни янада узайтиришга тайёр. Бу ҳақда президент маъмурияти раҳбари Сергей Иванов РИА Новости агентлигига ахборот берди.
“Саммит, назаримизда, Россияга қарши чекловларнинг амал қилиш муддатини янада узайтирди. Шу боис Россия ҳам ўз санкцияларини узайтириши мантиқан тўғри бўлади”, – унинг сўзларини келтиради агентлик.
Шу билан бирга, Иванов санкциялар Россияга салбий таъсир ўтказганини тан олди.
“Аксилчекловлар, умуман, ҳар қандай чекловлар икки тиғли қилич мисолидир, унинг ҳам салбий, ҳам ижобий қирралари бўлади”, – таъкидлади у.