Москва шаҳар суди украиналик ҳарбий хизматчи Надежда Савченконинг қамоқ муддатини яна бир бор узайтирди, деб хабар беради ТАСС агентлиги.
Суд қарорига биноан, у 30 сентябрга қадар назорат остида ушлаб турилади.
Илгарироқ Савченкога нисбатан қўзғатилган жиноят ишининг терговлари якунлангани хабар қилинган эди. У россиялик журналистлар Игорь Корнелюк ва Антон Волошинларнинг ҳалокатида айбланмоқда.